11:48 (28.03.2024)
1353
Тиббий хизматларга ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади. Қуйидаги савдо айланмаси бўйича ҚҚС тўланади:
➖ тиббий хизматлар;
➖ ветеринария хизматлари;
➖ дори воситалари;
➖ ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.
Шунингдек, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда қуйидагилар бўйича ҚҚС тўланади:
♦ дори воситалари;
♦ ветеринария дори воситалари;
♦ тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек, қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.
Шунингдек:
➖ Субсидиялар, имтиёзлар ва преференсиялар тадбиркорлик субъектларига барқарорлик рейтингидаги ўрнидан келиб чиққан ҳолда ажратилади ва қўлланилади.
➖ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида болалар реабилитацияси бўлимлари ташкил этилади.
➖ ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан электрон тижорат орқали ваучер асосида таъминлашни тўхтатмаган ҳолда, 2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелга қадар электр юритмали кресло-аравача ва эшитиш мосламаларини марказлаштирилган тартибда харид қилиш ва муҳтож шахсларга етказиб бериш ваколати берилади;
➖ “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида пулли хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилади. Бунда, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати агентлик томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
➖ махсус ахборот платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимлари рақамлаштириш соҳасидаги қоидалар ва қонунчилик талаблари бўйича «ҳаёт давомида таълим олиш» тамойили асосида ўқитилади.