09:00 (04.02.2025)
117
2024 йил мамлакатимиз бўйлаб “103” хизматига жами 13 миллион 536 минг 396 та чақириқ келиб тушган.
Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 9 миллион 695 минг 302 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек, сурункали касалликлар – 3 миллион 399 минг 379 та ва туғуруқлар – 91 минг 447 тани ташкил қилган.
Энг кўп мурожаатлар:
✔️ Фарғона вилояти — 1 405 259 та;
✔️ Тошкент шаҳри — 1 395 854 та;
✔️ Андижон вилояти — 1 359 389 та;
✔️ Тошкент вилояти — 1 260 608 та;
✔️ Сурхондарё вилояти — 1 223 981 та қайд этилган.
Рақамларга кўра, ўтган 2024 йил давомида “103” хизматига жами 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Мазкур кўрсаткични 2023 йилнинг айни шу даври билан таққосласак, қарийб 792 тага камайганини кўриш мумкин.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 645 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 436 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 259 та ана шундай мурожаат келиб тушган.
Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 17 та!