12:50 (16.12.2024)

725

2024 йил сарҳисоби. Қонунчилик

2024 йил ҳам якунланиб бормоқда. Йил давомида соғлиқни сақлаш соҳасида кўплаб қонунлар, ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Компания матбуот хизмати томонидан ойлар кесимида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар хронологияси тузиб чиқилди ва тақдим этиб борилади.

Январь

10.01.2024 йил. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарор билан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда ҚҚС суммаси қайтариб бериладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қуйидагилар киритилди:

▪️ун;

▪️шакар;

▪️дори воситалари ва тиббий хизматлар.

Бунда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилиши белгиланди.

10.01.2024 йил. Давлатимиз раҳбарининг “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

— ҳар йили 1 декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади ва интернет сайтида жойлаштирилади;

— 2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинди;

— 2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.
2024 йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари “Зарур сақлаш амалиёти – (GSP)” талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.

22.01.2024 йил. "Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида давлат муассасаси шаклида “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилди.

Лойиҳа офиси қуйидаги устувор йўналишларда янги механизмларни жорий қилишга масъул этиб белгиланди, жумладан:

????давлат тиббий суғуртаси тизимини ва давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тўлиқ жорий этиш;

????тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлиги устидан назорат тизимини такомиллаштириш;

????давлат харидлари самараси ва шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш;

????санитария қоида ва нормаларини замонавий талаблар асосида янгилаш.

23.01.2024 йил. “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра,

➖2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини _улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар _ Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилади;

➖2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини_ чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар,

➖2026 йил 1 январга қадар бошқа дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим;

➖2024 йил 1 июлдан бошлаб, янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар_ мажбурий равишда “Зарур сақлаш амалиёти - GSP” талабларига мувофиқ ташкил этилади;

➖ 2026 йил 1 январдан бошлаб GSP талабларига мувофиқлик бўйича сертификатга эга бўлмаган божхона омборлари ва эркин омборларда дори воситаларини сақлаш тақиқланиши белгилаб қўйилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech