08:49 (19.03.2025)

552

2025 йил 1 апрелдан бошлаб фақат рецепт билан бериладиган дори воситаларига чекланган савдо устамалари қўлланилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Фармонига кўра, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб:

- чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади.

Бунда:

-маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан амалдаги референт нархни шакллантириш тизими сақлаб қолинади;

-рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасини улгуржи ва чакана сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган (базавий) қийматидан 15 фоиздан ва чакана савдо учун сотиб олинган қийматидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама қўлланади. Ушбу дори воситаларининг улгуржи ва чакана нархлари чекланган улгуржи ва чакана референт нархлардан юқори бўлмаслиги шарт;

- рецептсиз бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилишда чекланган савдо устамалари қўлланмайди;

- бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади (дори моддалари (субстанция) ишлаб чиқарувчиларида фарқ бўлган ҳоллар бундан мустасно);

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси томонидан хорижий валютада қайд этилган референт нархлар қуйидаги ҳолларда автоматик равишда (тадбиркор мурожаатисиз) қайта кўриб чиқилади:

- хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан қиймати дори воситасига қайд этилган охирги қийматдан 3 фоиз юқори бўлса — ҳар йилнинг январь ва июль ойларида;

- хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан қиймати дори воситасига қайд этилган охирги қийматдан 5 фоиз юқори бўлса — муддатидан аввал.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech