09:13 (04.12.2025)

44

2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра 2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади.

Унга қуйидаги асосий йўналишларда эришилган натижалар киритилади:

1️⃣ давлат органларининг HR самарадорлиги;
2️⃣ Давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати;
3️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;
4️⃣ давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги;
5️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси;
6️⃣ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги;
7️⃣ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар.

Рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech