11:50 (05.02.2025)
38
GPP- яхши дорихона амалиёти халқаро стандарт бўлиб, унга дунёнинг барча ривожланган мамлакатларидаги дорихоналар амал қилади.
Яхши дорихона амалиёти Давлат стандарти аҳолига фармацевтлар томонидан кўрсатиладиган фармацевтика хизматларининг тегишли сифатини таъминлаш ва дорихоналар кундалик фаолиятининг барча масалалари ва жиҳатларини қамраб олиши мақсадида ишлаб чиқилган.
Стандарт қуйидагиларга йўналтирилган:
— аҳолини сифатли, хавфсиз, арзон дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
— беморга дори воситалари ҳақида ишончли маълумот тақдим этиш;
— соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва касалликларнинг олдини олиш;
— рецепт асосида бериладиган дори воситаларидан оқилона фойдаланишга тарғиб қилиш ва дори воситаларининг ножўя таъсири ҳақида маълумот бериш;
— аҳолининг ўз-ўзини даволаш усулини қўллашга қарор қилган тақдирда уларга ёрдам кўрсатиш.
Дорихона томонидан GPP қоидаларининг жорий этилганлиги Зарур амалиётлар маркази томонидан "Яхши дорихона амалиёти" (GPP) O‘z DSt 3127:2016 Давлат стандарти талабларига мувофиқлик сертификати билан тасдиқланади.
“Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖга қарашли 24 та дорихона GPP сертификатига эга бўлди:
1. Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Қовчин МФЙ да жойлашган 41-сонли шохобча;
2. Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Ҳилол қишлоғида жойлашган 11-сонли шохобча;
3. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида жойлашган 17-сонли шохобча;
4. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Айғиркўл МФЙ да жойлашган шохобча.
5. Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Навоий МФЙда жойлашган 9-сонли шохобча;
6. Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Янгобод қишлоғида жойлашган 215-сонли шохобча;
7. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Авазмалик қишлоғида жойлашган 226-сонли шохобча;
8. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Шов қишлоғида жойлашган 10-сонли шохобча;
9. Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, “Самарқанд” ОШП биносида жойлашган 218-сонли шохобча;
10. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, “Қутчи” ОШП биносида жойлашган 158-сонли шохобча.
11. Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, “Қодирий” ОШП биносида жойлашган 129-сонли шохобча.
12. Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, 24-сонли ОП биносида жойлашган 47-сонли шохобча;
13. Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, “Дўстлик” ОШП биносида жойлашган 7-сонли шохобча.
14. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, 34-сонли ОП биносида жойлашган 152-сонли шохобча;
15. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, “Ибн Сино” ОШП биносида жойлашган 185-сонли шохобча;
16. Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, “Нурли келажак” ОШП биносида жойлашган 225-сонли шохобча.
17. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, “Янги қишлоқ” МФЙ да жойлашган 151-снли шохобча;
18. Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Баҳористон қишлоғида жойлашган 50-сонли шохобча.
19. Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани, № 27 ОП биносида жойлашган 72-сонли шохобча;
20. Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, “Хайиткўл” ОШП биносида жойлашган 52-сонли шохобча.
21. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Алакуйлак МФЙда жойлашган 6-сонли шохобча;
22. Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Чангак МФЙда жойлашган 149-сонли шохобча;
23. Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Янги кент қишлоғида жойлашган 75-сонли шохобча.
24. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Қатағон қишлоғида жойлашган 183-сонли шохобча.