10:08 (24.03.2025)

305

24-март - Бутунжаҳон сил касаллигига қарши кураш куни

Ҳар йили дунё бўйлаб 24 март "Бутунжаҳон силга қарши кураш куни" сифатида нишонланади. Роберт Кох томонидан 1882 йил 24 март куни сил касаллиги патогени аниқлангани муносабати билан дунё бўйлаб шу кун Жаҳон силга қарши кураш куни этиб белгиланган.

Бу йил ҳам мазкур сана муносабати билан “Ҳа! Силга барҳам бера оламиз! Мажбуриятлар, инвестициялар, натижалар” шиори остида жаҳоннинг турли нуқталари, жумладан, мамлакатимизда кенг қамровли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ўтган йили дунё бўйича 10,8 миллион кишига сил ташхиси қўйилган. Улардан 1,25 миллион нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

2000 йилдан бери силга қарши кураш бўйича глобал саъй-ҳаракатлар туфайли 79 миллион кишининг ҳаёти сақланиб қолинган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech