12:00 (21.05.2026)

75

2,5 мингга яқин дорихонада чекланган савдо устамаси асоссиз оширилгани аниқланди

Истеъмолчилардан асоссиз маблағ олган дорихоналарга тегишли таъсир чоралари қўлланилди. Бу ҳақида Рақобат қўмитаси маълумот берди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 26 октябрдаги қарори асосида дори воситалари нархларини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича рақамлаштирилган тизим жорий этилганди. Мазкур тизим орқали чакана ва улгуржи савдода дори воситалари нархларининг асоссиз оширилишини инсон омилисиз аниқлаш механизми йўлга қўйилган.

Шунингдек, Рақобат қўмитасининг таклифига асосан 2026 йил март ойидан дори воситалари референт нархларини назорат қилиш тизими янада такомиллаштирилди. Хусусан, улгуржи савдода дори воситалари нархи белгиланган референт нархдан юқори қўлланилганда солиқ органлари томонидан ҳисоб-фактураларни рўйхатга олиш автоматик тўхтатиш (валидация) тизими жорий этилди.

Натижада улгуржи савдода нархларни сунъий ошириш ҳолатларининг олди олиниб, 12,5 мингдан зиёд чакана дорихоналарга дори воситаларини белгиланган референт нархдан қиммат сотилиши автоматик равишда олди олинади.

Текширувлар давомида 2,5 мингга яқин дорихона томонидан 686 мингга яқин ҳолатда чекланган савдо устамаси 10 фоиздан 3 баробаргача ошириб қўллангани аниқланиб, истеъмолчилардан асоссиз равишда 21,1 млрд сўм маблағ олингани аниқланган ва қайтариш юзасидан тегишли чоралар кўрилган.

Хусусан, 2026 йилнинг биринчи чорагида 190 дан ортиқ дорихонада 110,5 мингга яқин ҳолатда 1,4 миллиард сўмдан зиёд маблағ асоссиз олингани қайд этилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech