09:40 (07.02.2023)
2698
GSK компанияси сийдик йўллари инфекцияларини даволаш учун мўлжалланган гепотидацин антибиотикини савдога чиқаришга яқин. Ҳозирги антибиотиклар бу касалликка қарши самарасиз, деб хабар берди Daily Mail нашрига таяниб Gazeta.ru.
Ўн йилдан кўпроқ вақт давомида ишлаб чиқилган гепотидацин агар тасдиқланса, деярли 40 йил ичида яратилган биринчи антибиотик бўлади.
Сийдик чиқариш йўллари инфекциясининг белгилари одатдагидан кўра тез-тез ҳожатхонага борганда кескин оғриқ ва сийдик пуфаги бўш бўлганида ҳожатхонага бориш кераклигини ҳис қилишни ўз ичига олади. Кўпинча инфекция аёлларда ривожланади ва замонавий антибиотиклар унга қарши самарасиз.
Гепотидацин бошқа бир қатор касалликларни, жумладан, антибиотикларга ўта чидамли инфекциялардан бири ҳисобланган гонореяни даволаш учун ҳам ишлатилиши кутилмоқда.
Дорини ишлаб чиқарувчи GSK фармацевтика компанияси 2023 йил баҳорида уни савдога чиқариш учун рухсатнома олишни режалаштирмоқда.