13:58 (29.09.2023)
2043
Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – Times Higher Education агентлиги ўзининг World University Rankings – 2024 рейтинг натижаларини эълон қилди.
Бу йил республикамизнинг яна 20 та олий таълим муассасаси “репортер” мақомида қайд этилиши билан ТОП-1 000 талик рейтингдан жой олиш учун даъвогарлар ўтган йилги 28 тадан 48 тага етди.
Мазкур 48 та олий таълим муассасаси THEнинг нуфузли рейтингларига кириш учун номзод сифатида танланиб, бунда агентлик уларга яқиндан ёрдам беради.
Ушбу рейтингдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 8 та ОТМ ўрин олган. Улар:
— Тошкент тиббиёт академияси;
— Самарқанд давлат тиббиёт университети;
— Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
— Тошкент давлат стоматология институти;
— Тошкент фармацевтика институти;
— Андижон давлат тиббиёт институти;
— Бухоро давлат тиббиёт институти;
— Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Бунда ОТМларнинг 18 та индикатор асосида 5 та йўналишдаги самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланди:
— ўқитиш;
— тадқиқот муҳити;
— тадқиқот сифати;
— саноат;
— халқаро истиқболлар.
Маълумот ўрнида, жорий йил ушбу рейтингда 108 та давлатдан 1 904 та университет фаолиятини баҳолаш бўйича маълумот тақдим этган бўлиб, улардан 769 таси “репортер”, яъни даъвогар университетлар мақомига эга бўлди.