Янгиликлар

not found

2023 йил 1 январдан нималар ўзгаради

Айрим давлат органлари мажбурий тартибда ногиронлар жамиятларидан товарлар харид қилишади Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб вазирлиги ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, шунингдек, ушбу идораларнинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ўзларига керак товарларнинг камида 10% қисми ногиронлар жамиятлари томонидан ишлаб чиқилган товарлар ташкил  этади. Дори воситаларига янги талаблар ўрнатилмоқда Тасдиқланган рўйхатда белгиланган дори воситаларидан ташқари барча янги дори воситалари ишлаб чиқариш шароитларининг «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP» (https://lex.uz/docs/6252758)талабларига мувофиқлиги ўрганилганидан сўнг клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади. Фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади. Мазкур кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади: ➖улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;➖шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан бепул фойдаланиш;➖давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;➖доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;➖донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил - МҲЭКМнинг 3%и миқдорида белгиланади.

  • 29 Декабрь, 16:29
  • Батафсил
not found

ДХХ томонидан “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Сўнгги вақтларда республикамизда ўткир респиратор касалликларга чалинган болаларда “Док-1 Макс” сиропини ичиш натижасида ўлим ҳолати кузатилганлиги кенг жамоатчиликни хавотирга солди.Ҳиндистон давлатининг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компаниясига тегишли мазкур дори воситаcи мамлакатимизга “Quramax Medical” МЧЖ томонидан импорт қилиниб, савдога чиқарилган. Таъкидлаш лозимки, препарат уй шароитида болаларга шифокор рецептисиз, ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лаборатор ўрганишларига кўра, “Док-1 Макс” сиропининг таркибида мавжуд бўлган “этиленгликоль” моддаси бемор саломатлигида жиддий салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази хулосасига кўра, “Док-1 Макс” сиропи меъёрий ҳужжатда белгиланган талабларга жавоб бермайди. Ҳозирда ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

  • 28 Декабрь, 09:40
  • Батафсил
not found

2023 йилга мўлжалланган Давлат бюджети маъқулланди

Сенатнинг 36-ялпи мажлисида “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди. Мазкур Қонун билан 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси Консолидациялашган бюджетининг жамланма параметрлари ҳамда 2024–2025 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланган. Таъкидланганидек, Қонунга кўра, 2023 йилда мамлакатимиз иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 5,3 фоизни ва истеъмол нархлари индекси 2022 йилнинг декабрь ойига нисбатан 9,5 фоиз миқдорида бўлишидан келиб чиқиб, Давлат бюджети параметрлари ҳисоб-китоб қилинган. Ўзбекистон Республикаси Консолидациялашган бюджетининг даромадлари 2023 йилда 310,7 трлн сўмни ҳамда харажатлар 343,2 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Қонун билан 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси ҳукумати) номидан ва Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 4,5 млрд АҚШ доллари миқдорида этиб белгиланмоқда. 2023 йилги Давлат бюджети харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар билан бирга) 257,7 трлн сўмни, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 24,1 фоизни ташкил қилмоқда. Сенаторлар Давлат бюджетининг ижтимоий соҳага йўналтирилаётган маблағлар миқдорига жиддий эътибор қаратдилар. Қайд этилганидек, таълим соҳаси харажатлари 58,4 трлн сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 28,4 трлн сўм, маданият соҳасига 2,5 трлн сўм, спорт соҳасига 2,3 трлн сўм ва фанни янада ривожлантириш тадбирлари учун 2023 йилда 1,8 трлн сўм йўналтириш белгиланган. 2023 йил учун Давлат бюджетида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишларини молиялаштириш учун 18,1 трлн сўм ажратилади. Шу билан бирга келгуси йилда жами 52 мингдан ортиқ даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1,1 трлн сўм субсидиялар тўлаб берилиши кўзда тутилган. Иқтисодиётга ажратилиши режалаштирилаётган харажатлар 36,7 трлн сўмни, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3,4 фоизни, жами харажатларнинг 14 фоизини ташкил этиб, бу маблағлар асосан томчилатиб суғориш, геологик қидирув ишларини ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда уй-жой коммунал хизматлари билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилиши режалаштирилган. Мазкур Қонун Сенат аъзолари томонидан маъқулланди.

  • 27 Декабрь, 16:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech