Янгиликлар

not found

Тошкент вилоятида катта миқдордаги психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди.

Психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати. Хусусан, аниқланган маълумотга кўра, Қибрай тумани “Маданият” МФЙда яшовчи 31 ёшли фуқаро ўзининг машинасида кетаётган вақтида тўхтатилиб тезкор ходимлар томонидан кўздан кечирилган. Натижада машина салонидаги сумка ичида жами, 134 та “Тропикомид” ва 1.666 дона “Регапрен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, ушбу шахс тақиқланган дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келган. Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахсни дори воситалари билан таъминлаётган таъминотчи ҳам вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушланди. Юнусобод тумани 11 мавзеда жойлашган МЧЖ га қарашли дорихонада ишловчи 26 ёшли фуқаронинг хонадони ва дорихонаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ерда тахминий баҳоси 25 млн 740 минг сўмга тенг бўлган, 315 дона “Регапен” 45 дона “Зардекс”, 39 дона “Мидакс” ва 4 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинди. Бундан ташқари, Зангиота туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда 1999-йилда туғилган фуқаро 36 ёшли шериги билан қора бозордаги нархи 21 млн сўм бўлган жами 1 368 дона турли ном ва кўринишда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди. Шу каби, Янгийўл шаҳрида ҳам ташкил этилган тезкор тадбир натижасида, 32 ёшли фуқаронинг қўлида бўлган сумка ичидан нархи 11 млн сўмга тенг бўлган жами 1 296 дона турли номдаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги фош этилиб, шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда қайд этилган барча ҳолатлар юзасидан тергов ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 13 Март, 10:15
  • Батафсил
not found

ССВ тизимида қатор раҳбар ходимлар ишдан олинди

ССВ ўз вазифасига масъулиятсиз ёндашган бир қатор раҳбар ходимлар лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берди. Хусусан, «O‘zmedimpeks» МЧЖ директори, Болалар миллий тиббиёт маркази директори, вазирлик инвестиция бошқармаси бошлиғи ҳамда бошқа қатор масъуллар ишдан кетган. 11 март куни соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов раҳбарлигида вазирликнинг навбатдан ташқари ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Танқидий руҳда кечган мажлисда тизимдаги қатор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар чуқур таҳлил этилди. «Таъкидланганидек, юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, бу орқали фуқароларнинг тиббиёт тизимидан розилигини таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Бироқ шунга қарамай, тизимда ечимини кутаётган масалалар, ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар йўқ эмас. Хусусан, соҳада бюрократик тўсиқлар, афсуски, ҳали ҳам учраб турибди. Айниқса, аҳолини сифатли дори-дармон воситалари, тиббий буюм ва жиҳозлар билан таъминлаш, тизимда ижро интизомини назорат қилиш борасида қатор муаммолар мавжуд. Шунингдек, соғлиқни сақлаш йўналишида халқаро инвестициялар жалб қилинишини мувофиқлаштириш, болалар тиббиётида илғор даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш бўйича ишлар ҳам етарли даражада ташкил қилинмаяпти. Бу эса соғлиқни сақлаш соҳаси бошқарув тизимида ҳануз замон талабларига мос, янгича фикрловчи, ташаббускор, муаммоли масалалар ечимига профессионал ва креатив ёндашадиган кадрлар етишмаслигини кўрсатмоқда», дейилади вазирлик хабарида. Шундан келиб чиқиб, берилган топшириқ ва вазифалар ҳамда қўйилган талабларни ўз вақтида бажармагани сабабли «O‘zmedimpeks» МЧЖ директори А.Набиев, Болалар миллий тиббиёт маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи А.Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.  Шунингдек, ўз йўналишида етарли натижа кўрсата олмагани боис вазирликнинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Х.Ғаниева ҳамда яна бир қатор масъуллар ҳам ишдан олингани маълум қилинди. Йиғилишда вазир А.Иноятов тиббиёт тизимидаги ҳар бир раҳбар ўз вазифасига виждонан ёндашиши кераклигини алоҳида таъкидлаб, бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда соҳа олдида турган долзарб масалаларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Инвестиция ва грант лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келган Н.Расулов ўз лавозимидан озод этилди. Вазирлик ҳайъат йиғилишида Н.Расулов ўтган давр мобайнида давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларини жиҳозлаш ишларига инвестиция ва грант маблағларини жалб этиш ҳамда уларни ўзлаштириш билан боғлиқ ўз лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармай келгани қайд этилган. «Бу ҳолат эса даволаш-профилактика муассасаларини замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ва шу орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича президент топшириқлари етарли даражада таъминланмай қолишига олиб келган. Бундан ташқари, ушбу масъул ходим томонидан ички меҳнат тартиби қоидалари кўп бор бузилиш ҳолатлари кузатилган», дейди Юридик бошқарма бошлиғи Руслан Муҳаммадиев. Шундан келиб чиқиб,  Н.Расулов билан тузилган меҳнат шартномаси  бекор қилинди.

  • 12 Март, 12:09
  • Батафсил
not found

Депутатлар дори воситалари етказиб бериш бўйича шартномалар муддатини чеклашни таклиф қилишди

“Aдолатли Россия ҳақиқат учун” фракциясининг бир қатор депутатлари Давлат Думасига дори воситаларини уларга патентнинг амал қилиш муддати давомида етказиб бериш бўйича давлат шартномалари муддатини чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этишди. Ҳужжат парламент қуйи палатасининг электрон маълумотлар базасига жойлаштирилган. Тушунтириш хатида айтилишича, патент муддати бир неча ой ичида тугайдиган дори воситаларини уч йил муддатга етказиб бериш бўйича давлат шартномаларини тузиш одатий ҳол эмас. Узоқ муддатли шартномалар туфайли давлат импорт қилинадиган дори-дармонларни 40 фоиз оширилган нархларда сотиб олишга мажбур. Биргина 2022 йилда вирусга қарши воситалар, саратон препаратлари, иммунодепрессантлар ва интерферонларни харид қилишда бюджет харажатлари 2,5 миллиард рублдан ортиқни ташкил қилади. “Ўзгартиришларнинг амалга оширилиши фармацевтика бозорида рақобатни кучайтиради ва фуқароларга сифатли дори воситаларини танлаш имкониятини кенгайтиради”, — деди фракция раҳбари Сергей Миронов партиянинг телеграм-каналида.

  • 11 Март, 14:38
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech