Янгиликлар

not found

ЖССТ саломатлиги туфайли самолётда учишга рухсат этилмайдиган йўловчилар рўйхатини эълон қилди

Cамолёт — тезкор ва қулай транспорт воситаси. Аммо ундан фойдаланиш учун барчанинг ҳам саломатлик кўрсаткичлари мос келавермайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти саломатлиги туфайли ҳаво лайнери бортига чиқишига рухсат этилмайдиган йўловчилар рўйхатини эълон қилди. “Авиакомпаниялар оғир аҳволдаги ёки парвоз чоғида соғлиғи ёмонлашиши мумкин бўлган баъзи йўловчиларни самолётга чиқаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга”, — дейилади ЖССТ ҳужжатида. Улар қуйидагилар: • туғилганига 48 соат тўлмаган (ёки муддатидан аввал дунёга келган) чақалоқлар; • ҳомиладорликнинг 36-ҳафтаси ёки ундан ортиқ даврида бўлган аёллар (кўп ҳомиладорлик учун бу кўрсаткич 32 ҳафтага тенг) • стенокардия ва кўкрак қафасидаги оғриқ, юқумли касалликлар, юрак-қон томир тизими хасталикларига чалинганлар; • яқинда инфаркт ёки инсультни бошдан кечирганлар; • танада ҳаво ёки газ тўпланиши мумкин бўлган жароҳатлари бор ва яқинда ошқозон, ичак, кўз, юз ёки бош мия операцияларини ўтказганлар; • нафас олиш тизими билан боғлиқ ўткир ва узоқ муддатли хасталиклардан азият чекувчилар; • пневмония ташхиси қўйилганлар; • тинч ҳолатда нафас қисиши хуруж қилувчилар; • ўроқсимон ҳужайрали анемияга чалинганлар; • пневмоторакс (ўпка тешилиши) аниқланганлар; • қулоқ инфекцияси бор беморлар; • декомпрессия касаллиги билан оғриганлар; • бош мияда босим ошишидан (қон кетиши, жароҳатлар ёки инфекция туфайли) қийналадиган кишилар. Экспертларнинг қўшимча қилишича, бу рўйхат турли авиакомпаниялар талаблари асосида бироз фарқланиши ҳам мумкин.

  • 17 Июль, 15:41
  • Батафсил
not found

Нима учун қалқонсимон безга йод керак?

Қалқонсимон без йодни озиқ-овқатдан олиб, уни гормонлар - тироксин ва трийодотиронин ишлаб чиқариш учун керак бўлган йодга айлантиради. Бу танамиздаги нафақат микроэлементни ўзлаштирадиган, балки етишмовчилик олдини олиб йодни заҳира қилиб қўядиган ягона без. Мамлакатимиз йод танқислиги бўлган ҳудудда жойлашган. Шунинг учун, рациондаги йод даражасини кузатиш муҳимдир, айниқса ҳомиладорлик даврида. Йод етишмаслиги қалқонсимон безнинг шишиши, гипотериоз, доимий чарчаш, юрак-қон томир тизими ва мия фаолиятининг бузилишига олиб келади. Таркибида йод энг кўп бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари бу: ▫ кам ёғли балиқ, масалан, треска; ▫ жигарранг денгиз ўтлари (комбу, вакаме); ▫ сут, ёгурт, творог, пишлоқ. Огоҳ бўлинг: йоднинг тавсия этилган дозасидан ошиб кетиш баъзи ҳаддан ташқари сезгир одамларда қалқонсимон безнинг дисфункциясига олиб келиши мумкин, шунинг учун денгиз ўтларини кунига 5 махал истеъмол қилишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

  • 17 Июль, 12:16
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар берилиши тартиби

Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар учун ёзилган рецептлар дорихоналарда бир йил давомида сақланади. Беморга рецептли дориларни рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади. Дорилар ва тиббий буюмларнинг савдо жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва 1 ой давомида видео-ёзувларни сақлаш мазкур фаолият учун лицензия талаби ҳисобланади. Мазкур талабнинг мунтазам бир йил давомида бир мартадан кўп бузилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситалари буюм-миқдор жиҳатдан ҳисобга олиниши лозим ва уларнинг чакана реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.

  • 17 Июль, 09:26
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech