Янгиликлар

not found

Президент томонидан «Рақобат тўғрисида»ги янги қонун имзоланди

Президент томонидан 03.07.2023 йилдаги “Рақобат тўғрисида”ги ЎРҚ-850-cон Қонун имзоланди.  Ҳужжатга мувофиқ монополияга қарши орган сифатида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси белгиланмоқда, у Президент ва Сенатга ҳисобдор бўлиб ўз фаолиятини бошқа органлар ва мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади. Шунингдек, монополияга қарши комплаенсни жорий этиш бўйича талаблар белгиланмоқда. Маълумот учун: монополияга қарши комплаенс – фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизимидан иборат.  Қуйидаги ташкилотларда монополияга қарши комплаенсга маъсул шахс тайинланиши лозим: республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда; товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда; сўнгги 3 йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори БҲМнинг 100 минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг 50 % ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахсларда; сўнгги 3 йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори БҲМнинг 100 минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг 50 % фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги  давлат улуши 50 % ва ундан ортиқни ташкил этадиган  юридик шахсларда; юридик шахсларнинг бирлашмаларида.   Шунингдек, устун музокара кучи тушунчаси жорий этилмоқда. Устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги устун музокара кучи деб эътироф этилади.  Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.10.2023 йилдан кучга киради.

  • 6 Июль, 08:59
  • Батафсил
not found

ЖССТ: Тоза ичимлик суви тақчиллиги йилига 1,4 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, Ер юзи аҳолисининг ярми ҳанузгача тоза ичимлик суви, санитария ва гигиена воситаларидан етарли даражада фойдаланиш имкониятига эга эмас. Бу муаммо йилига камида 1,4 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Хусусан, худди шу омил туфайли келиб чиққан диарея хасталиклари туфайли 2019 йилда 1 миллиондан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган. Иккинчи ўринни шахсий гигиенага риоя қилмаслик натижасида келиб чиққан ўткир респиратор инфекциялар эгаллайди. Бу эса ўша йили 356 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган. Шунингдек, баъзи минтақаларда ичимлик суви, санитария ва гигиена воситалари тақчиллиги беш ёшгача бўлган 395 минг нафар ўғил-қизнинг вафотига олиб келди. Таҳлилларга кўра, қайд этилган ўлим ҳолатларининг тўртдан уч қисми Африка ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади.

  • 5 Июль, 15:07
  • Батафсил
not found

Бектемир ва Чилонзор туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.К. бошқарувидаги Наманган вилоятидан келган “Laсetti” русумли автотранспорт воситасида 480 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Д.О.га 35,4 млн сўмга ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Х. ва М.С. 30 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га 1,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далилар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 5 Июль, 12:19
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech