Янгиликлар

not found

2024 йил “Тез ёрдам” хизматига қанча чақириқ келиб тушган?

2024 йил мамлакатимиз бўйлаб “103” хизматига жами 13 миллион 536 минг 396 та чақириқ келиб тушган. Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 9 миллион 695 минг 302 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек, сурункали касалликлар – 3 миллион 399 минг 379 та ва туғуруқлар – 91 минг 447 тани ташкил қилган. Энг кўп мурожаатлар: ✔️ Фарғона вилояти — 1 405 259 та;✔️ Тошкент шаҳри — 1 395 854 та;✔️ Андижон вилояти — 1 359 389 та;✔️ Тошкент вилояти — 1 260 608 та;✔️ Сурхондарё вилояти — 1 223 981 та қайд этилган. Рақамларга кўра, ўтган 2024 йил давомида “103” хизматига жами 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Мазкур кўрсаткични 2023 йилнинг айни шу даври билан таққосласак, қарийб 792 тага камайганини кўриш мумкин. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 645 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 436 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 259 та ана шундай мурожаат келиб тушган. Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 17 та!

  • 4 Февраль, 09:00
  • Батафсил
not found

Aқлли соатлардан тўғри фойдаланасизми?

Огайо штати университети қошидаги Векснер тиббиёт маркази мутахассислари юрак уришини кузатувчи ақлли соатлар ва бошқа гаджетлар фойдаланувчилари томонидан йўл қўйилган асосий хатолар ҳақида гапирди. Декабр ойида тадқиқотчилар 1008 америкаликдан юрак уришини назорат қилиш учун ақлли қурилмалардан қандай фойдаланишларини аниқлаш мақсадида сўров ўтказдилар. Маълумотларни ўрганиб чиққандан сўнг, тадқиқотчилар фойдаланувчиларнинг қарийб 75 фоизи юрак уриш тезлигини кузатиб боришини, лекин бу ҳақда шифокорларига хабар бермасликларини аниқладилар. Тадқиқотда иштирок этган кардиологлар ақлли гаджетлар томонидан тўпланган натижаларни яширишни фойдаланувчилар томонидан йўл қўйилган асосий хато деб атади. Бахтсиз ҳодиса ёки касалхонага ётқизишларини кутишдан кўра, юрак фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида вақтида маълум қилиш кераклигини таъкидлади. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ақлли соатлар юрак соғлиғини назорат қилишда кенг фойдаланиладиган машҳур қурилма бўлиб, респондентларнинг 32 фоизи улардан фойдаланади. Иккинчи ўринда портатив тонометр - 31 фоиз, учинчи ўринда турли хил фитнес иловалари бўлиб, улар 19 фоиз улуш олди. Хулоса қилиб айтганда, кардиологлар оддий вақтда юрак уриш тезлиги дақиқада 60-100 марта бўлишини, жисмоний фаоллик пайтида максимал юрак уриш тезлигини одамнинг ёшини 220 дан айириш йўли билан ҳисоблаш мумкинлини таъкидлашди.

  • 3 Февраль, 15:25
  • Батафсил
not found

Тошкент шаҳрида жуда кўп миқдордаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ, Божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.К. ва бошқалар Чилонзор туманидаги савдо мажмуаси автотураргоҳига фуқаро Д.Қ. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомашинасида олиб келинган 32 турдаги жами 42 777 дона сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини ўтказиш мақсадида ўзининг бошқарувидаги автомашинада олиб кетмоқчи бўлган пайтида ушланган. Шундан сўнг давом этган тадбирда, фуқаро Ш.К. Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги хонадонида ноқонуний дори воситаларини сақлаб келганлиги аниқланиб, 26 турдаги жами 72 540 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида фуқаро У.Н. 70 қути дори воситаларини ўзининг бошқарувидаги юк автомашинасида Бухоро шаҳридаги улгуржи дори воситалари савдоси билан шуғлуланувчи "F.Ph.” МЧЖга тегишли омборхонага олиб борганлиги аниқланиб, МЧЖ омборхонасидан 89 минг дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 3 Февраль, 12:25
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech