Янгиликлар

not found

Қалбаки дори воситалари янада камроқ бўлади

Тошкент шаҳрида 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди, унда мамлакатлар бош вазирлари Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин иштирок этди. Учрашув якунлари бўйича қўшма коммюнике қабул қилинди ҳамда бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, бош вазирлар Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин иштирокида дори воситаларидаги маркировка кодларини ўзаро алмашиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон ва Россия ўртасида бир мамлакатдан бошқасига олиб чиқилаётган дори воситалари тўғрисида маълумот алмашишга қаратилган. Ушбу қадам қалбаки ва сохта дориларга қарши курашни сезиларли даражада кучайтиради. Ҳозирда фаолият кўрсатаётган мониторинг тизими дорихоналарга контрафакт маҳсулотларнинг кириб келишининг олдини олишга ёрдам беради. Бундан ташқари, келишув экспорт қилинадиган дори воситаларни маркировкалаш харажатларини камайтиради ва ишлаб чиқаришда катта шаффофликни таъминлайди, бу эса ўз навбатида беморлар учун хавфсизликни оширади.

  • 10 Сентябрь, 18:01
  • Батафсил
not found

Аломатларсиз пайдо бўладиган 3 та хавфли касаллик

Aтеросклероз, жигар касалликлари ва онкология симптомларсиз ривожланиши мумкин. Бу ҳақда терапевт Aлексей Хухрев маълум қилди. Мутахассиснинг таъкидлашича, одам жигар билан боғлиқ муаммоларни сезмаслиги мумкин, чунки бу органда оғриқ рецепторлари йўқ. Шунинг учун ўсимта ёки сурункали гепатит одатда мунтазам текширувлар пайтида тасодифан аниқланади. Онкология ҳам яққол аломатларсиз ривожланиши мумкин. Хусусан, ошқозон ости бези ва йўғон ичак саратони хавфли босқичга ўтгунга қадар одатда белги бермайди. Aтеросклероз ҳам сезилмасдан ривожланиши мумкин - юқори холестерин ҳеч қандай аломат билан бирга келмайди, дейди мутахассис. Гипертонияни ҳам шу рўйхатга киритиш мумкин: баъзилар босим 200 га кўтарилганда ҳам ҳеч нарсани сезмасликлари мумкин, баъзилари учун ҳатто меъёрдан озгина оғиш ҳам нохуш аломатларни беради, деб тушунтирди шифокор. Мутахассис соғлиқдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш учун ҳар йили текширувдан ўтишни маслаҳат берди.

  • 10 Сентябрь, 15:40
  • Батафсил
not found

AҚШда пластир кўринишидаги глукометр ишлаб чиқарилди

Aмерика бозорида инсулин қабул қилмайдиган катта ёшли беморларда глюкоза даражасини узлуксиз назорат қилишга мўлжалланган Aбботт компаниясининг рецептциз бериладиган Линго тизими пайдо бўлди. Глюкоза даражасини узлуксиз мониторинг қилиш тизими Bluetooth орқали смартфонга уланиш имкониятига эга бўлган танга ўлчамидаги тери пластирлари кўринишида. Бундай технология глюкоза даражасини ўлчаш учун бармоқни тешишга ҳожат қолдирмайди. Глюкоза даражасини узлуксиз ўлчаш тизими қандли диабет билан оғриган беморлар орасида катта талабга эга. Бундай қурилмаларнинг сотув ҳажми миллиард долларга етмоқда ва ишлаб чиқарувчилар ўз саломатлиги ҳақида қайғурадиган истеъмолчиларга эътибор қаратган ҳолда бозорни кенгайтиришга интилмоқда. "Саломатлик ҳолатини акс эттирувчи кўрсаткичларни кузатиш имконияти катта қизиқиш уйғотади," - деди Линго ишлаб чиқарувчи бўлими раҳбари Оливе Ропарс.

  • 10 Сентябрь, 11:47
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech