10:00 (17.02.2025)
517
Президент раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат спорт, балки тўғри овқатланиш ҳам долзарб аҳамиятга эга экани қайд этилди.
Ўтказилган ўрганишларга кўра, аҳолимизнинг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган.
Аҳоли ўртасида бошоқли, донли маҳсулот, мева-сабзавотлар истеъмоли кескин камайиб, туз ва шакар истеъмоли ортиб бораётгани хавотирларни янада кучайтиради. Оқибатда одамларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Юқумли бўлмаган касалликлар эрта ўлимга сабаб бўлмоқда.
Шу боис, “Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади.