Янгиликлар

not found

Таҳлил: “Тез ёрдам”га энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келиб тушди?

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг ўтган 9 ойи давомида “103” хизматига мамлакатимиз бўйича жами 9 миллион 958 минг 507 та мурожаат қайд этилган. Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 7 миллион 107 минг 703 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек сурункали касалликлар – 2 миллион 531 минг 699 та ва туғуруқлар – 64 минг 446 тани ташкил қилган. Энг кўп мурожаатлар: ♦ Фарғона вилояти — 1 040 546 та; ♦ Андижон вилояти — 1 013 131 та; ♦ Тошкент шаҳри — 1 007 327 та; ♦ Тошкент вилояти — 933 600 та; ♦ Наманган вилояти — 905 000 та қайд этилган. Энг кам чақириқ Навоий вилояти (296 046 та), Сирдарё вилояти (335 010 та), Жиззах вилояти (399 342 та) ва Бухоро вилоятида (482 325 та) ҳамда Хоразм вилоятида (489 761 та) кузатилган. Шунингдек, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида “103” хизматига жами 1 990 та ёлғон чақириқ келиб тушган, 1 287 та ҳолатда тез тиббий ёрдам бригадаси чақирув манзилига етиб боргач, эшикни очмаслик вазияти қайд этилган. Таҳлилларга кўра, 2024 йилнинг ўтган 9 ойида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 357 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 321 та. Шунингдек, Тошкент шаҳридан 249 та ана шундай мурожаат келиб тушган. Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 6 та!

  • 9 Октябрь, 08:50
  • Батафсил
not found

Сунъий интеллект миопияни олдини олишга ёрдам беради

Сунъий интеллект миопияни олдини олишга ёрдам берди Америкалик шифокорлар кўриш билан боғлиқ муаммоларни диагностика қилиш учун сунъий интеллект (СИ) моделидан фойдаланишни таклиф қилишди. Тадқиқот JAMA Ophthalmology журналида чоп этилган. Аризона штати университети (АҚШ) олимларининг фикрига кўра, кўз тубидаги қайтмас ўзгаришлар мажмуи билан боғлиқ бўлган миопик макулопатия (миопиянинг энг юқори даражаси) дунёда кўриш қобилиятини йўқотишнинг асосий сабабидир. 2015 йилда у туфайли 10 миллион киши кўриш билан боғлиқ муаммоларига дуч келган ёки кўриш қобилиятини бутунлай йўқотган. Мутахассислар касалликни сунъий интеллект ёрдамида башорат қилишни таклиф қилишди. Миопик макулопатия ҳам узоқни кўра олмаслик билан боғлиқ, лекин уни профилактик тадқиқотлар ўтказиш орқали олдини олиш мумкин. Муаммо шундаки, касалликни эрта босқичларда аниқлашга ёрдам берадиган оптик когерент томография муолажаси қиммат ва кўп меҳнат талаб қилади. Шу сабабли, масалан, қишлоқ аҳолисининг бундай хизматлардан фойдаланиши чекланган. Тадқиқотчилар сунъий интеллект назорати остида профилактик чора-тадбирларни ўтказишни таклиф қилдилар. Махсус яратилган модель тўр парда тасвирларини самарали сканерлаши ва миопик макулопатиянинг тўғри таснифини башорат қилиши мумкин. "Сунъий интеллектга асосланган технологиялар мавжуд бўлиши биланоқ, улар бутун дунё аҳолисининг, шу жумладан ривожланаётган мамлакатларда яшовчиларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди," — деди профессор Ялин Ван ихтиро ҳақида.

  • 8 Октябрь, 14:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech