Янгиликлар

not found

Кимлар малака тоифасини бериш буйича мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?

Ушбу саволга Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов батафсил жавоб берди: — Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасқидланган "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти"га кўра, малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган, яъни ихтиёрий равишда малака тоифасини бериш бўйича аттестацияларда иштирок этиши мумкин бўлган мутахассислар ҳам бўлиб, улар қаторига қуйидагилар киради: - фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган олий тиббий таълим ташкилотларининг шифокор ва фармацевтлари; Изоҳ: бунда олий тиббий таълим ташкилотларининг кафедраларида фаолият юритаётган шифокор ва фармацевтлар назарда тутилган бўлиб, бошқа тиббиёт муасасаларида фаолият юритадиган илмий даража ҳамда илмий унвонга эга шифокор ва фармацевтлар учун малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтиш мажбурий эканлигини англатади. Шунингдек, уларнинг амалдаги малака тоифаси муддати тугагандан сўнг малака тоифаси учун тўланадиган қўшимча тўлов тўхтатилади. - тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган ва қонунчиликка мувофиқ пенсия ёшига тўлган шифокор ва фармацевтлар; Изоҳ: бунда уларнинг амалдаги малака тоифаси муддати тугагандан сўнг малака тоифаси учун тўланадиган қўшимча тўлов тўхтатилади. Малака тоифаси учун қўшимча тўлов тўланиши учун навбатдаги ёки амалдаги малака тоифасини олиш учун ўрнатилган тартибда ҳужжат топшириб, аттестациядан ўтиши талаб этилади. - тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга шифокор ва фармацевтлар; Изоҳ: бунда юқорида айтилган Регламентга кўра, иккинчи малака тоифаси учун энг камида уч йил иш стажи талаб этилади, шунга кўра, ушбу шифокор ва фармацевтлар учун мазкур даврда малака тоифаси олиш ихтиёрий этиб белгиланганлигини англатади. - ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; - ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; - тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар; - узоқ вақт давомида (уч ойдан ортиқ) даволанаётган шифокор ва фармацевтлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида; - чет давлатларга ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган шифокор ва фармацевтлар.  Бунда, 4, 5, 6, 7, 8-хатбошилардаги шифокор ва фармацевтлар фақатгина белгиланган давр давомида малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

  • 8 Июль, 10:00
  • Батафсил
not found

Коррупция- ривожланишга тўсиқ

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси “Комплаенс-назорат” хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 6 июлдаги ПҚ–5177-сон қарори ҳамда компаниянинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида  “Ўзбекистон Дори таъминоти” МЧЖ раҳбар ва ходимлари иштирокида ҳуқуқий-тарғибот йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда “Комплаенс-назорат” хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов компания бошқарув раиси томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шу билан биргаликда компания тизимида содир этилаётган қонунбузилиш ҳолатларини қайд этиб, келгусида доимий равишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соҳага доир қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилинишини назорат қилиш борасида Комплаенс-назорат хизмати ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан доимий ҳамкорликда ишларни олиб бораётганлиги юзасидан тўхталиб ўтди. “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Кузатув кенгаши томонидан 2024 йил 7 февралида янгидан қабул қилинган “Комплаенс-назорат хизмати тўғрисида”ги Низоми билан таништириб, “Комплаенс-назорат” хизмати асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништирилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024 йил 5 июнь санасидаги ПҚ-210-сонли қарори билан таништирилиб, ушбу қарорда юклатилган вазифалар тушунтирилди. Йиғилишда якунида соҳага доир қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилиш ва ходимларни ўзларига юклатилган вазифаларни белгиланган тартибда амалга оширишлари орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишлари мумкинлиги бўйича тушунтиришлар  берилди.

  • 5 Июль, 15:00
  • Батафсил
not found

Cунъий интеллект тиббий хатоларнинг 95 фоизини олдини олишга ёрдам берди

Массачусетс умумий госпитали (AҚШ) мутахассислари операциялар давомида сунъий интеллектнинг афзалликлари ҳақида тадқиқот ўтказишди. Тадқиқот Anesthesia & Analgesia журналида чоп этилди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, шифокорлар операция вақтида дориларни танлаш ва буюришда айрим хатоликларга йўл қўйишади. Сунъий интеллект моделлари шифокорлар ҳаракатларини таҳлил қилиш ва хатоларнинг олдини олишга қодир. Тадқиқот 2020-йил августидан 2022-йил августигача бўлган даврда жарроҳлик муолажалари давомида анестезиологлар томонидан ҳужжатлаштирилган дорилар билан боғлиқ хавфсизлик ҳисоботларини ўрганиб чиқди. Икки мустақил шарҳловчи ҳар бир хатони вақт ва турга қараб таснифлади. Натижада шифокорлар дори-дармонларни қабул қилишда 80 та хатосини аниқлади ва уларнинг 76 тасини ёки умумий миқдорнинг 95 фоизини олдини олиш мумкинлигини аниқладилар. Олимлар шифокорларнинг ҳаракатларини назорат қиладиган ва шифокорларни суғурта қиладиган сунъий интеллект моделларини жорий этиш ва улардан фойдаланишни маслаҳат беришди. "Клиник қарорларни қўллаб-қувватлаш операция хоналарида тиббий ёрдамнинг самарадорлиги ва сифатини яхшиласа-да, у ҳали амалга оширишнинг дастлабки босқичида", деди тадқиқот муаллифлари.

  • 5 Июль, 12:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech