Янгиликлар

not found

Олимлар жарроҳлик кесмаларини даволаш вақтини 50% га қисқартириш йўлини топди

Шанхайдаги Дунхуа университетининг олимлари каламушларда электрлаштирилган иплардан фойдаланиб операция ўтказишди, ип тикланиш жараёнини тезлаштирди. Жамоа биологик парчаланадиган полимерлар ва магнийдан тайёрланган ипларни ишлаб чиқди, улар организм томонидан зарарсиз сўрилади. Жарроҳлик жойи атрофидаги мушаклар ва бошқа тўқималар ҳаракатланаётганда, тикувнинг ўрта қатлами ташқи қопламага ишқаланиб, электронларни узатади. Олинган электр токи операция жойини битишини тезлаштиради. Лаборатория тажрибалари шуни кўрсатдики, магний иплари нормал фаолият давомида 2,3 вольт ишлаб чиқаришга қодир. Тирик тўқималарга қўлланилганда, бу усул шифони 50% га тезлаштириши аниқланди. Бундан ташқари, электр токи дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланмасдан ҳам кесилган жойдаги бактериялар даражасини пасайтирди. Келажакда олимлар уларни йирикроқ ҳайвонларда синаб кўриш, кейин эса одамларда синаб кўриш ниятида.

  • 11 Октябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Туркий давлатлар донор органларининг ягона базасини яратади

8 октябрь куни туркийзабон давлатларнинг Соғлиқни сақлаш вазирлари “Türktransplant” ягона ахборот тизимини яратиш бўйича протокол имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, ҳужжат Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар Соғлиқни сақлаш вазирларининг 4-анжумани доирасида имзоланган. Унга Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлари имзо чеккан. Протоколнинг мақсади ТДТга аъзо давлатлар ўртасида донорлик ва орган трансплантацияси жараёнларини мувофиқлаштирувчи ягона ахборот тизимини яратиш ҳисобланади. “Türktransplant” тизими донорлар ва олувчилар ҳақидаги маълумотлар алмашинувини таъминлаш, орган трансплантациясини ташкил қилишни осонлаштириш ва донорлик ҳамда трансплантация билан боғлиқ масалаларни биргаликда ҳал қилишга имкон яратади. Шунингдек, протокол ташхис қўйиш усулларини стандартлаштириш, трансплантация марказларини яратиш ва операцияларни амалга ошириш, шунингдек, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш мақсадида биргаликда тренинглар ўтказишни назарда тутади. Асосий мақсадлардан бири ТДТ давлатларида орган трансплантацияси бўйича ягона қонунчиликни ишлаб чиқиш ва аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик асосида донор органлари базасини яратиш. Маълум қилинишича, барча тадбирлар Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

  • 10 Октябрь, 17:43
  • Батафсил
not found

"Дори-Дармон" акциядорлик компаниясида хусусийлаштириш жараёни давом этмоқда

Аввалроқ “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Йиғилиш якуни бўйича «DORI-DARMON» АК устав фондининг миқдори номинал қиймати 4 300 сўм бўлган 4 225 430 (тўрт миллион икки юз йигирма беш минг тўрт юз ўттиз) дона ҳужжатсиз шаклдаги эгасининг номи ёзилган оддий акцияларни қўшимча чиқариш ва жойлаштириш йўли билан 18 169 349 000,00 (ўн саккиз миллиард бир юз олтмиш тўққиз миллион уч юз қирқ тўққиз минг) сўмга купайтириш ҳамда акцияларининг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарори тасдиқланган эди. Истиқболли лойиҳалар бўйича миллий агентликнинг (НААП) ягона корпоратив ахборот порталида еълон қилинган маълумотларга кўра, Россиянинг “ИнтерЛек” МЧЖ компанияси ушбу акцияларнинг 3 миллионини сотиб олишни режалаштирмоқда, бу умумий қўшимча эмиссиянинг 71% ни ташкил қилади. Битимларни тўлдириш учун Истиқболли лойиҳалар бўйича миллий агентлигининг (НAПП) розилигини олиш керак. Aгар қарор ижобий бўлса, россиялик инвесторга сотиб олинган қимматли қоғозлар учун тўлов қилишга олти ой вақт берилади. “Дори-Дармон” АК фармацевтика бозорида ўз ўрнига эга бўлган, аҳолини сифатли, арзон, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлаш мақсадида олдига қўйилган вазифаларни, давлат дастурларини масъулият билан амалга ошириб келаётган компаниядир. Бугунги кунда компания тизимида дори воситалари ва тиббий буюмлар реализацияси билан шуғулланувчи 6 та акциядорлик ва 7 та масъулияти чекланган жамиятлар фаолият юритади. Тизимда Ўзбекистон бўйлаб 1600 дан ортиқ дорихона ва дорихона шохобчалари мавжуд. Компаниянинг активлари 17 та саноат омбори, 15 та лаборатория ва 133 та мобил дорихонадан иборат. Потенциал инвестор "ИнтерЛек" МЧЖ фармацевтика бозорида 15 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Россия компаниясидир. Компания фаолиятининг асосий йўналиши маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг замонавий дори-дармонлар, тиббий буюмлар ва биологик фаол қўшимчаларини Россия ва қўшни мамлакатларда тақдим этиш ва тарқатишдир.

  • 10 Октябрь, 14:56
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech