11:50 (04.06.2024)

1093

Қайси дорилар қуёшда куйиш хавфини оширади

Баъзи дорилар терингизни қуёш нурига нисбатан сезгирлигини ошириши мумкин. Уларни қабул қилаётганда қуёш тагида узоқ вақт юришдан қочиш керак, деди онколог Евгений Черемушкин.

Дори-дармонларнинг ёриқномаларида ҳар доим қуёшга нисбатан сезгирликни ошириш ёки оширмаслиги кўрсатилади. Aгарда дори қуёш тагида куйиш хавфини оширса унда загар олиш қатъиян ман этилади. Бундан ташқари, агар сизда саратон ўсмалари мавжуд ёки олдин бўлган бўлса, қуёшда узоқ вақт қолиш тақиқланади. 

Қандай дорилар қуёшга сезгирликни оширади:

- диуретиклар (сийдик ҳайдовчи);

- ретиноидлар (улар акне даволаш учун буюрилади);

- статинлар (холестерин миқдорини камайтирадиган дорилар);

- антидепрессантлар ва нейролептиклар

Шу билан бирга, соғлом одамлар, хусусан, оқ терига эга бўлганлар, қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланишлари керак. Иссиқликнинг энг юқори чўққисида эса сояда қолиш яхшироқдир.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech