09:10 (31.10.2025)

89

«Дори-Дармон» АК дорихона ходимлари учун навбатдаги ўқув семинари ўтказилди

«Дори-Дармон» акциядорлик компанияси томонидан дорихона ходимлари учун навбатдаги малака ошириш ўқув семинари ўтказилди. Тренингда дорихона мудирлари ва ходимлари онлайн ҳамда офлайн форматда иштирок этди.

Ўқув жараёнида Ҳиндистоннинг “Rusan Pharma Ltd” компанияси вакиллари иштирок этиб, компаниянинг илғор дори воситалари ҳақида маълумот беришди. Жумладан, "Биоран Рапид» препарати ҳақида махсус тақдимот ўтказилди.

Мутахассислар таъкидлашича, «Биоран Рапид» — оғриқ ва яллиғланишга қарши тез таъсир этадиган замонавий дори воситасидир. У турли суяк-буғим тизими касалликларида, жароҳат ёки операциядан кейинги оғриқларда, қулоқ, матоқ ва бурун инфекцияларида, яллиғланиш касалликларида самарали қўлланилади. Препаратнинг асосий афзаллиги — организмда тез сўрилиши ва оғриқни қисқа вақт ичида енгиллатиши ҳисобланади.

Тадбирда ходимлар препаратнинг қўлланиш тартиби, таъсир механизми, дозалари ва ножуя таъсирларии ҳақида саволлар бериб, мутахассисларидан батафсил жавоблар олдилар.

 Маълумот учун:
“Rusan Pharma Ltd” — Ҳиндистоннинг етакчи фармацевтик компанияларидан бири бўлиб, 1994 йилда асос солинган. Компания дори воситаларининг тадқиқоти, ишлаб чиқариш ва дунё бўйлаб экспорт қилиш билан шуғулланади. Асосий йўналишлари — оғриқсизлантирувчи, яллиғланишга қарши, онкологик ва неврологик касалликлар учун мўлжалланган дори воситаларини ишлаб чиқишдир. Компания маҳсулотлари 50 дан ортиқ давлатларда рўйхатдан ўтган ва муваффақиятли қўлланилмоқда.

Таъкидлаш керакки, бу каби ўқувлар ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш, аҳолига сифатли ва ишончли фармацевтик хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech