16:42 (27.06.2024)
584
Бугун "DORI-DARMON” акциядорлик компанияси Кузатув кенгашининг 2024 йил 3- июндаги қарорига асосан Компания акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибида:
1.Саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2."DORI-DARMON" АК Кузатув кенгашининг 2023 йил якунлари бўйича ҳисоботини тинглаш.
3."DORI-DARMON" АК бошқарувининг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
4."DORI-DARMON" АК фаолиятининг 2023 йил якунлари бўйича мустақил аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.
5."DORI-DARMON" АК корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
6."DORI-DARMON" АК томонидан 2023 йилда олинган соф фойдани тақсимлаш.
7."DORI-DARMON" АК нинг 2024 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
8."DORI-DARMON" АКда 2024 йил молиявий хўжалик фаолиятини аудит текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотининг хизматига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.
9."DORI-DARMON" АК Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида.
10."DORI-DARMON" АК Бошқаруви томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда иловага мувофиқ, мустақил равишда аффилланган шахслар билан битимни (битимларни) тузишни маъқуллаш.
11."DORI-DARMON" АКда корпоратив бошқарув қоидалари тавсияларига риоя этиш мажбуриятини қабул қилиш тўғрисида.
12."DORI-DARMON" АК Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
13."DORI-DARMON" АК “Бошқарув ва ижроия органи аъзоларига ҳақ тўлаш тартиби”ни ва “Ижроия органи тўғрисида”ги Низомни янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
14."DORI-DARMON" АКнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва уни янги таҳрирда тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.
Акциядорлар кун тартибидаги масалаларга яширин овоз беришди, натижалар ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.