15:45 (27.11.2023)
1162
Шу йилнинг сентябрь ойида Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилгани ва ССВ вазири "Антиструмин" йод препарати болаларга юқори дозада берилганини тан олганини ҳамда масъул ходимлар қонун олдида жавоб беришни бошлаганлигини қайд этгани ҳақида хабар берган эдик.
Олий суд матбуот хизмати раҳбарининг Platina.uz сайтига маълум қилишича, 2023 йил 7 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг ажрими билан қуйидагиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган:
➖ Ё.Х.Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ф.Ҳ.;
➖ ушбу марказ лаборатория мудири, катта илмий ходим, Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош эндокринологи Н.А.;
➖ 16 ноябр куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ҳ.Ғ.