16:21 (03.05.2024)
764
"Dori-Darmon" акциядорлик компаниясининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компания ва тизимдаги жамиятлар раҳбарлари иштирок этди. Унда :
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан компаниянинг молия директори в.в.б. И.Абдусаломов 2024 йилнинг I - чорагида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ахборот берди. Қайд этилганидек, компания ва тизимдаги жамиятларнинг умумий товар айланмаси 166,4 млд. сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 110,5 млрд. сўмни, чакана товар айланмаси 55,9 млрд сўмни ташкил этди.
2024 йилнинг I чораги давомида Компания тизимида товар айланмасининг вилоятлар кесимидаги таҳлили тўғрисида компаниянинг тижорат директори Нурали Ҳусанов ахборот берди. Айтилишича, "Dori-Darmon" АК тизими бўйича Венгрия, Германия, Россия, Украина, Ҳиндистон, Литва, Хитой давлатларининг фармацевтика компанияларидан дори воситалари импорт қилинган.
Тизимдаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларнинг фаолияти танқидий руҳда таҳлил қилиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди, иш ва савдо сифатини ошириш, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.
Компания тизимидаги жамиятлариа маркировка тизимини жорий этиш буйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида компаниянинг ахборот техналогиялари бўлими бошлиғи Сарвар Холмуҳаммедов маълумотлар бериб ўтди. Маркировка тизимининг ишлаш жараёни, эътибор бериш керак бўлган жиҳатларга тўхталиб, саволларга жавоб бериб ўтди.
Маълумки, ҳуқуқий ҳужжатларга кўра дори воситалари (субстанциялар бундан мустасно) ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2022−2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилган. Дори воситаларини маркировкалаш тизими препаратларнинг ишлаб чиқарувчидан то харидоргача бўлган бутун ҳаракати кузатувда бўлишини назарда тутади. У муомалада бўлган дори воситаларининг сифатини самарали назорат қилиш ва қалбаки дорилар билан курашиш учун ҳам зарур. Маркировкалаш маҳсулот қадоғига уникал кодни тушириш ёрдамида амалга оширилади.
Компания тизимидаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларида GDP ва GРР амалиётларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ички фармацевтика назорати бўйича Раис маслаҳатчиси Оқил Ходжиметов ахборот берди.
Аввалроқ, “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва тизимдаги “Fargʻona Dori-Darmon”, "Toshkent viloyat Dori-Darmon" ҳамда "Samarqand Dori-Darmon" акциядорлик жамиятлари, "Qoraqalpoq Dari-Darmak", “Ўзбекистон дори таъминоти" ва "Qashqadaryo Dori-Darmon", “Бухоро Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамиятлари “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олганлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтган эдик.
Яқин кунларда “Навоий Дори-Дармон” АЖ ҳамда “Хоразм Дори-Дармон” ва"Сирдарё Дори-Дармон МЧЖ ҳам GDP сертификатини олиши кутилмоқда. Бу борада сусткашликка йўл қўяётган "Наманган Дори-Дармон", "Андижон Дори-Дармон" ва "Жиззах Дори-Дармон" жамиятлари раҳбарларига жараённи тезлаштириш бўйича қатъий топшириқлар берилди.
Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар -Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим.
Шунингдек, йиғилишда ёқилғи-энергетика ресурслари нархининг оширилиши муносабати билан харажатларни оптималлаштириш буйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар эшитилди ҳамда соҳага тааллуқли бошка масалалар муҳокама қилинди. Зарурий кўрсатмалар, топшириқлар, тавсиялар берилди