08:51 (31.01.2024)

3810

Болаларга қандай оғриқ қолдирувчи дорилар бериш мумкин?

Болаларда тана тўлиқ шаклланмагани учун ҳам турли касалликларга чалиниб туради. Бола касал бўлганда албатта шифокорни чақириш ёни поликлиникага олиб чиқиш керак. Шифокор келгунига қадар боланинг аҳволини қандайдир тарзда енгиллаштириш лозим бўлганда оғриқ қолдирувчи воситалар ёрдам беради. Aммо уларнинг ҳаммаси ҳам болалар учун мос келавермайди.

Парацетамол ва ибупрофен- болалар учун мос келадиган, тенг даражада хавфсиз ва самарали оғриқ қолдирувчи воситалардир. Бироқ, тўғри доза учун ҳар доим ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига амал қилиш керак. Aгар ишончингиз комил бўлмаса, маслаҳат учун фармацевт, шифокор ёки ҳамширадан маслаҳат олишингиз мумкин.

Ёдингизда бўлсин, касаллик пайтида оғриқ қолдирувчи воситалар ҳар доим ҳам керак эмас. Кўпгина оғриқлар ўз-ўзидан ўтиб кетади ва бу болани келажакда кучли ва бардошли бўлишга ургатади.

Болалар учун парацетамол

Оғриқни йўқотиш ва иситмани (юқори иситма) тушириш учун парацетамолни 2 ойликдан бошлаб болаларга бериш мумкин. Фарзандингизга тўғри миқдорни берганингизга ишонч ҳосил қилинг. Дозани ошириб юбориш хавфли. Парацетамол сотиб олаётганда фармацевт билан маслаҳатлашинг ва ёрлиқни диққат билан ўқинг.

Болалар учун Ибупрофен

3 ойлик ва ундан катта, вазни 5 кг дан ортиқ бўлган болаларда оғриқни йўқотиш ва иситмани пасайтириш учун Ибупрофен берилиши мумкин. Йўриқномадан фарзандингизнинг ёш гуруҳига қандай доза буюрилганлигини албатта текширинг. Aгар наслда астма бўлса ёки даволовчи шифокордан тавсиялар бўлмаса, ибупрофен бермаслик керак.

Aспиринни ишлатманг

Агар шифокорингиз томонидан махсус кўрсатма бўлмаса, ҳеч қачон қачон 16 ёшгача бўлган болаларга аспирин берманг. Бунинг сабаби, ацетилсалицил кислотасини ўз ичига олган дори-дармонларни қабул қилиш натижасида болаларда кам учрайдиган, аммо ҳаёт учун хавфли касаллик - РеЯ синдроми ривожланиши мумкин.

Фарзандингизга парацетамол ёки ибупрофен беринг

Чақалоқлар ва ёш болаларга суюқ парацетамол ёки ибупрофен бериш мумкин. Каттароқ болалар парацетамол ёки ибупрофен таблеткаларини кўп миқдорда сув билан ютиб юборишлари мумкин.
Сувда эрийдиган парацетамол капсулаларига ҳам рухсат берилади. Ибупрофенни сувда эрийдиган кукуни фақат 12 ёшдан ошган болалар учун тавсия этилади.

Билиш муҳим!

- Фарзандингизга кунига неча марта ва қанча оғриқ қолдирувчи дори беришингиз мумкинлигини билиб олинг.
- Фарзандингизга унинг ёши ва вазни учун белгиланган дозани тўғри берганингизга ишонч ҳосил қилиш учун ҳар доим ёрлиқдаги кўрсатмаларга амал қилинг.
- Ҳеч қачон фарзандингизга шифокор ёки фармацевт тавсия қилганидан ортиқ дозада ва тез-тез дори берманг.
- Барча дори- дармонларни болалар қўли етмайдиган жойда сақлашни унутманг.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech