08:58 (23.04.2025)
361
Тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш ва йирик шаҳарларда транспорт ҳаракати оқимини камайтириш мақсадида ўтказилади.
Шу куни давлат ташкилотларининг барча раҳбар ва ходимларига, шунингдек, фуқароларга шахсий транспорт воситаларидан жамоат транспорти, пиёда юриш, велосипед ва бошқа экологик тоза транспорт воситалари фойдасига воз кечиш тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, “Автомобилсиз кун” ойлик акцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги 37-сонли Қарорига мувофиқ ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни ўтказилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, автомобиллардан чиқадиган зарарли ташламалар атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий манбалардан биридир. Шахсий транспортдан воз кечиш ҳаво ифлосланиши ва транспорт воситалари тирбандлигини камайтиришга, умуман шаҳарлардаги экологик вазиятни яхшилашга ёрдам беради.