17:57 (10.11.2025)

250

Бухоролик тиббиёт ходимларига давлат мукофотлари топширилди

Бугун Бухоро вилояти ҳокимлигида соғлиқни сақлаш тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган соҳаси вакилларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган Фармони ижроси доирасида ташкил этилди. Тантанали маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ботир Зарипов инсон саломатлигини асрашдек улуғ ва масъулиятли вазифани зиммасига олган шифокорлар ва ҳамшираларни, соҳа фахрийларини касб байрами билан табриклаб, уларнинг жамият тараққиётидаги ўрни беқиёс эканини таъкидлади. Шунингдек, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги тинмайги меҳнатлари учун барча тиббиёт ходимларига чуқур миннатдорлик изҳор этилди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими тақдирланганлар қатори  “Бухоро дори-дармон” МЧЖ 1-Марказий дорихонаси бўлим бошлиғи Курбанова Мавлуда Разиқовнага “Шуҳрат” медалини тантанали равишда топширди.

Мукофотни қабул қилиб олар экан Мавлуда Қурбанова:
— Бундай юксак эътироф учун аввало давлатимиз раҳбарига чуқур миннатдорлик билдираман. Таъкидлашим керакки, бу медаль – нафақат меники, балки жамоамизнинг ютуғи, жамиятимиз раҳбари Дилмурод Ахатов бошчилигида олиб борилаётган самарали меҳнатимизнинг эътирофи деб биламан.
Биз учун инсон саломатлигини асраш — энг олий вазифа. Шу йўлда бор кучимизни беришга, масъулият билан хизмат қилишга ҳамиша тайёрмиз, — деди миннатдорлик ва фахр ҳисси билан.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech