12:14 (08.01.2024)

1333

Буйракларга зарар етказадиган одатлар

Буйракнинг зўриқиши нафақат унинг фаолияти бузилиши, балки юрак хуружи ва инсультга сабаб бўлиши мумкин. Сиз-у биз эътибор бермайдиган кундалик одатлар саломатлик учун муҳим бўлган аъзони зарарланишига олиб келади. 

Қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш

Консероген ҳисобланувчи сосиска, колбаса ва бошқа қайта ишланган гўшт маҳсулотлари буйрак фаолияти учун ҳам хавфли ҳисобланади. Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари туз билан тўйинганлиги сабабли унинг истеъмолидан кейин буйрак аввалгидан ҳам кўпроқ ишлашига тўғри келади, бунда калсий ишлаб чиқариш миқдори кўпаяди, бу эса буйракда тош пайдо бўлишига олиб келади.

Қон босимини назорат қилмаслик

Юқори қон босими деярли барча тана тизимлари, хусусан буйраклар учун ҳам хавфли саналади. Гипертония буйракларни қон билан таъминловчи томирларга, шунингдек, буйракнинг ўзига ҳам жиддий зарар этказиши мумкин. Шунинг учун қон босими даражасини кузатиб бориш, тушиб кетганда ёки 130 дан ошганда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Чекиш

2012 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, 16 йил ёки ундан кўп вақт чекмаса, буйрак саратони хавфи 40 фоизга камайиши аниқланган. Чекиш, шунингдек, қон томирларига зарар етказиши ва қон босимининг кўтарилишига олиб келиши мумкин.

Кам сув ичиш

Кунига икки литр сув ичишнинг ҳожати йўқ, бир литрдан бир ярим литргача суюқлик етарли,  лекин ундан ками жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Керакли миқдорда суюқлик истеъмол қилинмаганда организмда натрийни парчалаш ва қон босимини меъёрда бўлишини назорат қилиш учун сув етишмайди. Шу боис сув ичишга эътиборли бўлиш ва кунига камида бир литр сув ичиш тавсия этилади.

Оғриқни қолдирувчи дори воситаларини кўп миқдорда истеъмол қилиш

Яллиғланишга қарши, айниқса, таркибида аспирин ва ибупрофен бўлган дори воситалари, буйракка қон қуйилишини камайтиради ва бунинг оқибатида буйракда чандиқ пайдо бўлишига олиб келади. Шу сабаб ушбу препаратларни фақатгина шифокор кўрсатмасига биноан қабул қилиш, агарда буйракда муаммо бўлса бундай дори-дармонларни қабул қилмаслик керак.

Халқ табобати билан даволаниш

Доривор ўсимликлар билан ўз-ўзини даволаш дори воситаларини назоратсиз ишлатиш каби хавфли бўлиши мумкин. Кўпгина "ўтлар" танамизнинг ҳолати ва фаолиятига, шу жумладан буйракларга жиддий таъсир кўрсатадиган моддаларни ўз ичига олади. Шунинг учун, фойдаланишдан албатта шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech