12:00 (14.08.2025)
99
Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчиларга республикамиз дорихоналарида тақдим этилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифати амалдаги талабларга қанчалик мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мазкур ўрганишларда 64 та дори воситалари ва тиббий буюмлар харид қилиниб, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига синовдан ўтказиш учун тақдим этилди.
Ваколатли орган хулосасига кўра,
- 50 фоизида айланма йўллар билан кириб келган, яъни амалдаги талабларга номувофиқ дори воситалари аниқланган бўлиб, шундан:
- 19 та (30 фоизи) дори воситаси мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги,
- 13 та (20 фоизи) дори воситаси Давлат реестрига рўйхатга олинмаганлиги аниқланган.
Давлат реестрига рўйхатдан ўтмаган дори воситалари савдоси аниқланди:
Хусусан, Польшада ишлаб чиқарилган “Бисептол 480” серия рақами-80523 11.2025-дори воситаси Давлат реестрида рўйхатдан ўтмаган бўлса-да, Қашқадарё вилоятида “Aziya Universal Biznes” МЧЖ томонидан сотилгани маълум бўлди.
Шунингдек, «PLUS – OMAD FARM» МЧЖга тегишли дорихонада Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Фестал Н” таблеткаси ва бошқа рўйхатга олинмаган дори воситалари қуйидаги дорихоналарда ноқонуний равишда сотилган:
Жиззах вилоятида – “AKROMFARM” МЧЖ
Наманган вилоятида– “OYDIN MEGA FARM” МЧЖ
Навоий вилоятида– “XUJAI-JAXON GRAND”, “SAIDAKMAL PHARM” МЧЖ
Тошкент шаҳри – «LABZAK LIDER PHARM”, “NISHAN PHARM BUSINESS”, “SRI – PHARM” МЧЖ
Хоразм вилоятида– “URGANCH AZIZBEK SHIFO”, “DON BIOPHARM” МЧЖ
Сертификатсиз дори воситалари савдоси қайд этилди:
Қашқадарё, Наманган, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги қатор дорихоналарда тиббий маҳсулотлар белгиланган тартибда мувофиқлик сертификати олмасдан савдога чиқарилгани аниқланди. Жумладан:
Қашқадарё вилоятида— “ZAYTUN FAIR TRADE”, “PLUS – OMAD FARM” МЧЖ
Наманган вилоятида— “PULS BIO PHARM” МЧЖ
Навоий вилоятида— “SAIDAKMAL PHARM” МЧЖ
Тошкент шаҳри — «City Pharm» МЧЖ (Олмазор тумани, Фаробий кўчаси 2-уй манзилидагиси) “LABZAK LIDER PHARM”, “NISHAN PHARM BUSINESS”, “SRI – PHARM” МЧЖ
Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар, белгиланган тартибда дорихоналар кесимида чора кўриш ва сифати кафолатланмаган дори воситаларини дорихоналардан йиғиштириб олиш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизилиги марказига юборилди.