12:46 (27.05.2024)

4340

Қизамиқ билан сувчечак нимаси билан фарқланади?

Бу саволга Санэпидқўмита мутахассислари жавоб беришти.

Қизамиқ ҳам, сувчечак ҳам – ҳаво-томчи орқали юқадиган юқумли касаллик. Ҳар иккала ҳолатда ҳам танада тошма тошади ва ҳарорат кўтарилади. Уларни теридаги тошмалар характерига кўра фарқлаш мумкин.

Қизамиққа теридан кўтарилиб турган, қизил доғлар билан ўралган шишлар хос. Тошмалар босқичма-босқич пайдо бўлади: аввалига юзда ва бўйинда, сўнгра – кўкрак қафасда, қўл ва оёқларда.

Сувчечакда эса атрофи қизарган, ичида суюқлиги бор шишлар пайдо бўлади, вақт ўтиши билан улар ярага айланади ва усти қотади. Кўриниб турган шиллиқ қаватларга (оғиз бўшлиғига) тошмалар тошиши хос.

Қизамиқ, айниқса, 5 ёшдан кичик болаларда ниҳоятда жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Энг жиддий асоратларга кўрлик, энцефалит, оғир диарея ва унга боғлиқ равишда дегидратация, отит ва пневмонияга сабаб бўлиш мумкин. Бутун дунёда қизамиқ болалар ўлимининг энг кўп учрайдиган сабабларидан бири ҳисобланади.

Aгарда эмлаш бўйича қўшимча саволларингиз бўлса, 1327 рақамли Call-марказга мурожаат қилинг ёки www.privivki.uz расмий сайтига киринг.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech