11:47 (20.03.2024)

982

“Давлат харидлари” бўйича малака оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонининг 9-иловаси билан тасдиқланган қўшимча чора-тадбирлар режасининг 24-бандини иккинчи хатбошида давлат бошқаруви органлари ходимларининг: давлат бошқаруви, корпоратив бошқарув ва бошқа йўналишлар бўйича малака оширишини ташкил этиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелда «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-108-сон қарорида замонавий иқтисодий билимлар бўйича вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият вакиллари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш вазифаси юклатилган.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси ҳамда тизимдаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятлардан харидларни амалга оширишда бевосита иштирок этувчи бир гуруҳ ходимлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ”Давлат харидлари” курсида билим ва малакасини оширди. Курс якунида тест имтиҳонлари асосида олинган билимлар синовдан ўтказилди ва сертификатлар топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech