08:55 (05.02.2025)

48

Давлат идораларининг расмий сайтлари gov.uz доменига ўтказилади

2025 йил 31 январь куни «Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

2025 йил 1 мартдан барча давлат органлари ва ташкилотлари UzINFOCOM билан шартнома тузиб, расмий веб-сайтлари ва порталлари фаолиятини фақатгина ҳукумат портали – gov.uz орқали йўлга қўяди.

Қарорга кўра, расмий веб-сайт Ягона платформага ўтказилганидан сўнг бир ҳафта муддатда эски расмий веб-сайтлар домен манзилларини ҳамда веб-сайт ва ундаги маълумотларни сақлаб қолган ҳолда, Ягона платформадаги расмий веб-сайтлар манзилига йўналтирилади ёки уларнинг фаолияти тўхтатилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech