11:40 (27.05.2025)
227
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни халққа очиқ ва шаффоф, холис, тезкор етказишда матбуот котиблари етакчи рол ўйнайди.
Малака ошириш ўқув курслари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамкорлигида, юқори тажрибага эга маърузачилар иштирокида бўлиб ўтмоқда.
"Dori-Darmon" АК матбуот котиби К. Пардаева ҳам мазкур ўқув курсида малака оширмоқда.
Ўқув дастурларида ахборот хизматлари раҳбарларининг уч йўналишда малака ва билимларини такомиллаштириш назарда тутилган:
♦ Сиёсат-иқтисодиёт, халқаро муносабатлар, интеграция жараёнлари;
♦ Ахборот билан ишлаш;
♦ Бошқарув, шахсий компетенцияни ривожлантириш.
Суҳбат ва тренинг шаклида ўтказиладиган машғулотларда тингловчи-матбуот котиблари маҳаллий ва глобал миқёсдаги амалий мисоллар асосида муҳим мавзу ва йўналишларда таълим олишади.
Ўқувлар жорий йилнинг 6 июнига қадар давом этади.