11:54 (06.06.2024)

780

Давлат хизматчилари нутқ маданияти ва нотиқлик маҳоратини оширишди

Президентимизнинг 2019-йил 21-октабрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида “Давлат хизматчиларининг нутқ маданияти ва нотиқлик маҳоратини ошириш” курси ташкил этилган эди.

Унда туман, шаҳар ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда турли ташкилот ходимлари ўқитилди. Хусусан, "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи Д.Солиева ҳам иштирок этди.

Ушбу курсда республиканинг таниқли нотиқлари, журналистлари, психологлари тингловчиларга нутқ маданиятидан дарс бердилар.

Давлат фуқаролик хизмати ходимлари, умуман ҳар бир инсонга чиройли нутқ кўрк бағишлайди. Фикрни аниқ ва чиройли етказиб бера олиш қобилияти барча учун зарур. Курс давомида иштирокчилар ўзларида ана шу маҳоратни оширди.

Курсни битирган тингловчиларга сертификат ва ташаккурномалар топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech