15:45 (10.06.2024)
1238
Деменция — бу орттирилган ақлий заифлик. Илгари олинган билим ва амалий кўникмаларнинг у ёки бу даражада йўқолиши билан ақлий фаолиятнинг доимий пасайиши. Кўпинча, бу ҳолат кексалик даврида кузатилади.
Ҳар йили дунёда ўн миллионга яқин деменция касаллиги қайд этилади. Бунда беморларнинг 60 фоизида Альцгеймер кузатилади.
Деменциянинг олдини олишга ёрдам берадиган учта маҳсулот:
- Омега-3 ёғ кислоталарига бой овқатлар, масалан, лосос ва оркинос каби ёғли балиқларни истеъмол қилиш когнитив функцияни яхшилашга ёрдам беради. Бу ёғ кислоталари нейрон ҳужайраларига ижобий таъсир кўрсатади ва организмдаги яллиғланишни камайтиради.
— Балоғат ёшидан бошлаб рационга черника ва малина каби резавор меваларни мунтазам равишда киритиш кейинги йилларда деменсия ва Aльцгеймер касаллиги хавфини камайтиришга ёрдам беради.
— Мунтазам равишда ёнғоқ истеъмол қилиш ҳаёт давомида ақлий равшанлик ва кучли хотирани сақлашга ёрдам беради.