17:37 (11.03.2025)
104
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Денов туманида фаолият юритувчи “E.O.” МЧЖга раҳбари Ш.А. МЧЖ дорихонасида турли номдаги сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 575,4 млн сўмлик жами 198,2 минг дона, шундан 1 396 дона психотроп, 900 дона кучли таъсир қилувчи ҳамда 3 146 дона яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.