14:27 (23.07.2025)

291

Россияда 14 ёшгача бўлган болаларга дори-дармонлар бепул берилиши таклиф этилди

ЛДПР фракцияси депутатлари шифокор тавсиясига кўра амбулатор даволанишда бўлган 14 ёшгача бўлган болаларга дори-дармонларни бепул бериш таклифини илгари сурди.

Тегишли қонун лойиҳаси кўриб чиқилиши учун Россия Федерацияси ҳукуматига юборилган.

Ҳозирги кунда амбулатор даволаниш доирасида фақат 3 ёшгача бўлган болалар ва кўп болали оилаларнинг 6 ёшгача бўлган фарзандларигина рецепт асосида дори-дармонларни бепул олиш ҳуқуқига эга.

Ташаббус муаллифларининг фикрича, ушбу чора болалар тиббий хизматининг қулайлигини оширади ҳамда иқтисодий тежамкорлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган болалар саломатлигига оид асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради.

"14 ёшгача бўлган болалар ўткир ва сурункали касалликларда асоратлар хавфи юқори. Шундай экан, ўз вақтида бошланган дори-дармон муолажалари бола саломатлигини сақлашнинг муҳим шартидир," - дейилади фракция матбуот хизмати хабарида.

Дорилар рўйхати ҳаётий зарур ва энг муҳим дорилар рўйхатига мос келиши тахмин қилинмоқда. Бунда ҳудудлар фуқароларга бепул тиббий ёрдам кўрсатишнинг давлат кафолатлари ҳудудий дастурини шакллантиришда уни мустақил равишда кенгайтириши мумкин бўлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech