17:30 (02.11.2023)
1687
Шоколад нафақат ёқимли таъм ва кайфият беради, балки жуда кўп фойдали хусусиятларга эга. Парҳезшунос 50 ёшдан ошган одамлар учун машҳур десертнинг фойдалари ҳақида гапирди, деб ёзади "Вечерняя Москва".
Мутахассиснинг фикрича, шоколад ёшлик ва гўзалликни узайтириши мумкин. У қонни суюлтиради ва қон томир касалликларининг ривожланишига тўсқинлик қилади, шунинг учун у айниқса кекса одамлар учун фойдалидир.
“Таркибида 70 фоиз какао бўлган шоколад, шунингдек, кўп миқдордаги антиоксидантлар эрта қаришни олдини олади. Бундан ташқари унинг таркибида полифеноллар ва ресвератрол ҳам мавжуд. Улар қариш тезлигини пасайтириш билан бирга, саратон, яллиғланиш касалликлари ва атеросклероз хавфини камайтиради, - деди диетолог.
Шоколад иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, бу камроқ касал бўлишга ва шамоллаш билан курашишга имкон беради ва кўп миқдордаги магний асаб ва скелет тизимига фойдали таъсир кўрсатади: тинчлантиради ва бўшаштиради, сочлар, тишлар, тирноқ ва суяк ҳолатини яхшилайди, қон томирларини кенгайтиради ва қон босимини нормаллаштиради. Бошқа томондан, магний етишмовчилиги стрессни олдини олади.
Aччиқ ва қора шоколадда кўп миқдорда кофеин мавжуд, шунинг учун кекса одамларга уни фақат куннинг биринчи ярмида истеъмол қилиш тавсия этилади. Бундай шоколад одатда болалар учун мумкин эмас.
Шоколадни истеъмол қилишда бир бўлагини олиб, оғизда аста-секин эритилиши ва чайнамаслик лозим. Шундай қилиб, тўйинганлик ҳисси тезроқ келади ва тана маҳсулотдан барча фойдани олади.