08:48 (08.01.2025)

156

Кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсультга сабаб бўлиши мумкин — тадқиқот

Исландиялик мутахассислар ўтказган тадқиқотга кўра, бир кеча-кундузда тўққиз соатдан ортиқ ухлайдиган одамларда инсультга чалиниш эҳтимоли 85 фоизга юқори бўлиши мумкин.

Тадқиқот натижалари Neurology журналида чоп этилди.

Тадқиқот Nordic Health Research деб номланган йирик лойиҳа маълумотларига асосланган. Унда оғир хасталиги йўқ, ўртача ёши 62 ёш бўлган 32 минг киши этди. Тадқиқотчилар иштирокчиларни олти йил давомида кузатиб, уларнинг уйқу режими ва касаллик тарихи ҳақида маълумот тўплашди.

Натижалар кунига тўққиз соатдан ортиқ ухлайдиган (иштирокчиларнинг 24 фоизи) ёки кундузи 90 дақиқадан кўпроқ дам оладиган (иштирокчиларнинг 8 фоизи) одамларда инсульт хавфи 7-8 соат ухлайдиган одамларга нисбатан 85 фоиз юқори эканини кўрсатди.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳаддан ташқари кўп ухлаш қон-томир касалликлари ривожланиши хавфини оширади. Тунги уйқу давомийлиги тавсия этилган меъёрдан ошиб кетган иштирокчиларда инсульт хавфи 23 фоизга ортган. Узоқ муддатли кундузги уйқу ҳам хавфли бўлиб чиқди: тадқиқотда бир ярим соатдан ортиқ дам олиш қон-томир касалликлари эҳтимолини 25 фоизга оширган. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech