12:38 (28.02.2023)

2659

Солиқ иловасида кешбэк олиш учун энди Face ID талаб қилинади

«Soliq» мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган чеклардан ҳисобланган кешбэкни олиш учун Face ID бўйича идентификация қилиш талаб қилинади, деб хабар бермоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Илгари фақат 500 000 сўмдан ортиқ маблағни олиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди. Энди бу шарт ҳар қандай бонус миқдори учун амал қилади.

Хизмат шахсий ҳисобдаги Face ID бўлимида мавжуд. Буни амалга ошириш учун шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) киритиш, кейин селфи олиш ва уни тасдиқлаш учун юбориш керак.

Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан QR-кодли харид чекларини “Солиқ” мобил иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга харид суммасидан 1 фоизлик кешбэк тўлаб келинмоқда.

2022-йил учун 2 млн нафарга яқин истеъмолчиларга 773 млрд сўм кешбек тўланди

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech