12:31 (27.02.2026)

66

DMED — шаффоф рецепт, ишончли назорат

DMED — бу Ўзбекистоннинг давлат рақамли тиббиёт тизими бўлиб, тиббий маълумотларни электрон ҳисобга олиш, шифокорга ёзилиш ва дори-дармонларни тайинлаш учун мўлжалланган. Платформа беморлар, шифокорлар ва дорихоналарни ягона рақамли муҳитда бирлаштиради ҳамда қоғоз тиббий ҳужжатларни босқичма-босқич ўрнини босмоқда.

Тизим давлат тиббиёт муассасаларида қўлланилади ва бутун мамлакат бўйлаб навбатма-навбат жорий этилмоқда.

DMED (Digital Medicine)— бу соғлиқни сақлашнинг ягона маълумотлар базаси бўлиб, унда:
???? беморнинг электрон тиббий картаси сақланади;
???? шифокорга ташрифлар ва таҳлил натижалари қайд этилади;
???? лектрон рецептлар расмийлаштирилади;
???? дорихоналарда дори воситаларининг берилиши назорат қилинади.

Бемор учун DMED — бу шифокорга ёзилиш, тайинловларни кўриш ва қоғоз рецептсиз дори олиш имконини берувчи иловадир.

Тизимнинг асосий функцияларидан бири — электрон рецептдир. Бу қандай ишлайди:

1. Шифокор DMED тизимида дори воситасини халқаро патентланмаган ном (ХПН) бўйича белгилайди.
2. Бемор иловада QR-кодли электрон рецептни олади.
3. Дорихонада QR-код сканер қилинади ва дори беморнинг ЖШШИРига боғланган ҳолда берилади.
4. Зарурат бўлса, рецептни чоп этиш мумкин.

Электрон рецепт антибиотиклар, антибактериал ва гормонал препаратлар, шунингдек тасдиқланган рўйхатларга киритилган бошқа дори воситалари учун мажбурий ҳисобланади.

Телефон бўлмаса, дори олиш мумкинми?

Ҳа. Агар бемор QR-кодни кўрсата олмаса (масалан, телефони ўчиб қолган бўлса), фармацевт шахсни тасдиқловчи ҳужжат орқали тизимдан тайинловни текшириши мумкин.
Қоғоз рецептларга фақат фавқулодда ҳолатларда ёки техник носозликлар вақтида рухсат этилади.

DMED рақамли тизими қуйидаги мақсадларга хизмат қилади:
▫️ тиббиётни электрон форматга ўтказиш;
▫️ поликлиникалардаги навбатларни қисқартириш;
▫️ дори воситаларини тайинлаш ва муомаласини назорат қилиш;
▫️ хатолар ва сохта рецептлар сонини камайтириш;
▫️ беморларга ўз тиббий тарихига қулай кириш имконини яратиш.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech