14:18 (17.01.2023)

4166

Дори аллергияси инсон ҳаётига зомин бўлиши мумкин!

Дори аллергияси тўсатдан бошланиб, бир нечта босқичда кечади:

Илк босқич - кўзларнинг ачишиши, бош, мушак ва теридаги оғриқлар, тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик каби белгилар билан бошланади.

Иккинчи босқич - юз, оёқ ва қўлларда оғриқ берувчи қизил тошмалар пайдо бўлиб, улар бора-бора кўк-кулранг тусдаги қабариқчалар шаклига киради.

Учинчи босқич - тана бўйлаб пуфакчалар ҳосил бўлади. Сўнг улар ёрилиб, жароҳатлар юзага келади. Бу босқичда оғриқлар кучаяди.

Тўртинчи босқичда беморда ташналик, бош оғриғи, уйқучанлик, хотира сусайиши кучаяди.

Хасталикнинг энг оғир шаклида аломатлар 3-4 соат ичида ривожланиб, тошмалар тананинг 80-90 қисмини эгаллайди. Беморларнинг 95 фоизи ана шу белгилар бошланганидан сўнг бир неча кун ўтиб ҳаётдан кўз юмади.

Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech