15:19 (09.09.2024)

353

“Дори-Дармон - коррупциядан холи тизим” мавзусида йиғилиш ўтказилди

“Дори-Дармон акциядорлик компанияси ”Комплаенс-назорат хизмати томонидан “Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖ ходимлари иштирокида профилактик йиғилиш ташкил этилди.

”Комплаенс-назорат хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов томонидан коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш долзарб вазифа эканлиги, коррупцияга қарши курашишда энг аввало ҳар бир ходимда ҳалоллик иммунитетини ошириш лозимлиги таъкидланди.

“Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖда ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ходимларининг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган катта ислоҳотларга қарамай, айрим нопок ходимлар томонидан таъмагирлик, мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўйилаётгани, бундай ҳолатлар эса тизимнинг обрўсига жиддий путур етказиши қайд этилди.

Маълумот берилишича, тизимдаги дорихонада ишлаган айрим ходимлар томонидан камомад қилиниши натижасида зарарлар етказилган. Ушбу зарарлар ўрнатилган тартибда ундириб келинмоқда. Йўл қўйилган жиддий камчиликлар бўйича жамият бош ҳисобчиси ва бошқа ходимлар ўз фикрларини билдиришди.

“Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖ ходимлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда бу каби ҳолатларни олдини олишда барча ходимлар бирдек маъсул эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида “Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖ директори А.Тожиев сўзга чиқиб, “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси бошқарув раиси буйруқлари билан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатларни иш фаолиятида қўллаш, савдо айланмасини ошириш ва жамиятнинг даромадини ошириш чораларини кўриш ҳақида тўхталиб ўтилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech