11:57 (18.04.2025)

204

"Дори-Дармон" "бўш иш ўринлари"ни таклиф қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-61-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент фармацевтика институтида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Институт битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларнинг малакасидан тўғри фойдаланиш ҳамда фармацевтика соҳасидаги етакчи иш берувчилар билан бевосита таништириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда "Дори-Дармон" АК кадрлар бўлими компаниядаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Компаниямиз вакиллари мавжуд бўш ўринларига қизиққан талабаларга компаниянинг фаолият йўналиши, ёш мутахассислар учун таклиф этилаётган карьера имкониятлари, шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этдилар.

Бундай тадбирлар етакчи фармацевтика компания ва ташкилотлари билан олий ўқув юрти ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга ёш мутахассисларга имконият эшигини очиб беради, десак муболаға бўлмайди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech