11:43 (12.05.2025)
69
Соғлиқни сақлаш вазирининг “Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 3-сон буйруғи Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди (рўйхат рақами, 2342-1-сон, 12.05.2025)
Унга мувофиқ:
♦ Чекланган нархларни қайд этиш учун аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда ахборот тизимининг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази масъул ҳисобланади.
♦ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги доимий тарзда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида хронологик тартибда қайд этилган ва қайта қайд этилган чекланган нархлар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириб боради.
♦ Ариза берувчи (маҳаллий дори воситалари учун) ахборот тизими орқали ишчи органига дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида белгиланган чекланган нархларни (ҚҚСни қўшмаган ҳолда) ахборот тизимига киритади.
♦ Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилган рецепт билан бериладиган дори воситаларининг референт нархлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ариза берувчининг тегишли ариза тақдим этишидан қатъи назар қайд этилади.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази чекланган нархлар реестрида кўрсатилган рецепт билан бериладиган импорт дори воситаларининг чекланган нархларини ҳар йили 1 январь ва 1 июль саналарида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига автоматик тарзда индексация қилади.