15:00 (25.06.2026)
82
Рақобат қўмитаси рекламаларда "ноёб", "энг самарали", "энг хавфсиз", "кафолатланган натижа", "энг ишончли восита", “тез даволайди”, “ножўя таъсирлари мавжуд эмас”, “самараси исботланган” каби иборалар қўлланилаётганлигидан хавотир билдирди.
Зеро бу иборалар истеъмолчиларни чалғитиши, дори самараси хусусида нотўғри тасаввур уйғотиши, шифокор маслаҳатисиз, ўзбошимчалик билан даволанишга ундаши билан хавф туғдириши мумкин.
Зотан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасига кўра, дори воситалари рекламасида:
Қолаверса, рецептсиз бериладиган дори воситалари рекламаси қўллаш бўйича қарши кўрсатмалар мавжудлиги ҳамда мутахассис маслаҳатини олиш зарурлиги ҳақидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши шарт.
Шу маънода Рақобат қўмитаси реклама берувчилар ва реклама тарқатувчиларни қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга, фуқароларни эса дори воситаларини танлаш ва қабул қилишда шифокор тавсиясига таянишга чақирган.