14:59 (29.10.2024)

281

Хорижий дори воситалари ишлаб чиқарувчилардан ундириладиган йиғим миқдори тасдиқланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024-йил 6 сентябрдаги 31-сон буйруғи Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. (Рўйхат рақами 3563, 24.10.2024)

Мазкур ҳўжжат билан:

♦ Дори воситалари хорижий ишлаб чиқарувчисининг аризасини кўриб чиқиш ва гувоҳнома бериш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим;

♦ Тиббий буюм ва тиббий техниканинг хорижий ишлаб чиқарувчисининг аризасини кўриб чиқиш ва гувоҳнома бериш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тўгрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим миқдорлари тасдиқланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech