09:34 (16.02.2023)
2422
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Данғара тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, фуқаро С.А. умумий баҳоси 128,6 млн сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган 11 200 дона “Цефтриаксон”, 1 250 дона “Гонадотропин” ва 30 000 дона “Кардиомагнил” номли дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.