09:05 (31.01.2025)
231
"Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, дорихонада барча дори воситалари ва тиббий буюмлар нархи кўрсатилган ҳолда ҳамда дорихона жавобгар шахсининг имзоси билан сотувга қўйилади.
Дорихона сотув зали пештахталарида фақат врач рецептисиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни қўйишга рухсат берилади. Бунда пештахтага ичиш учун мўлжалланган ва ташқи қўлланиладиган дори воситалари алоҳида-алоҳида жойлаштирилади.
Дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизида доривор ўсимликлар хом ашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари жойлаштирилади.
Врач рецептлари асосида бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда улар ҳақидаги маълумотларни дорихонанинг пештахтаси ва харидорлар учун кўринадиган бошқа жойларга қўйиш таъқиқланади.